|
|
 |
Хабарлар сарлавҳалари |
 |
|
|
|
|
 |
Хизматлар |
 |
|
|
|
|
Бисмиллоҳир раҳмонир раҳийм
ИКНА -маънавият олами сари эшик |
Эронни Қуръоний ахборот агентлиги (ИКНА) Қуръони Карим бўйича Ислом оламида илк ва ягона мутахассислик ахборот агентлигидир. Биз доимо Эрон ва жаҳонни турли ахборот ва воқеа -ўзгаришларини Қуръоний стратегия билан сиёсий, бадеий, адабий, ижтимоий, Қуръоний фаолиятлар, тафаккур, илм -фан, веблог ва халқаро каби турли соҳаларда таҳлил этишга ҳаракат қиламиз.
Бизни қисқа тарихимиз:
Эронни Қуръоний ахборот агентлиги (ИКНА) 1424 чи ҳижрий қамарий йили муборак рамазон ойининг 15 чиси, шу санага тенг 1382 чи ҳижрий -шамсий йили Обон ойини 20 чи кунида Ҳужжатул исломи вал муслимийн Хотамий (Эрон Ислом жумҳуриятининг ўша пайтдаги президенти)ни иштирокида очилди. ИКНА ходимлари илоҳий иноят сояси, Қуръони карим йўл -йўриқлари, Имом (р.а.), раҳбарлик ва Исломий инқилобни юксак қадр -қийматга эга шаҳидларини йўлидан издошлик қилган ҳолда ўз ахборот фаолиятларини форс тилида бир кунда еттита хабар тайёрлаш билан бошлашди.
Мақсадларимиз:
1-Қуръони Каримни олий ва инсонни тарбияловчи тамаддунини жамиятни турли қатлами орасида ривожлантириш;
2-Мамлакатда ва халқаро миқёсда Қуръоний фаолиятлар борасида кундалик ва кенг қамровли маълумот етказиш;
3-Турли соҳаларда қуръоний материаллар тайёрлаш, рўйхатга олиш ва ёритиш;
4- Қуръони Каримнинг илмий, бадеий, маданий, сиёсий, адабий, ижтимоий ва бошқа соҳалар ҳамда мавзулардаги кенг қамровли стратегиясини ривожлантириш;
5-Эрон Ислом жумҳуриятида ҳоким Қуръоний фазони бошқа исломий мамлакатларга таъсирини акс эттириш;
6- Жамиятни турли қатлами орасида Қуръон билимларини ривожлантириш;
7-Ички ва ташқи майдонларда Қуръоний тажрибалар, муваффақиятли фаолиятлар намуналари ва дастурларни алмашиш;
8-Қуръони Карим марказлигида турли соҳаларда ғоявий -маданий жараёнларни тузиш.
Муҳим фаолиятлар:
ИКНА фаолиятларини қуйидаги бандларда баён ва эзоҳ этиш мумкин:
Алиф) Хилма-хил ахборот агентликлари тармоқларида турли ахборот ва мулоқотларни ишлаб чиқиш;
Бе) Назариячилар, мутахассислар ва масъуллар иштирокида таҳлилий -информацион учрашувлар ва диалоглар ўтказиш;
Же) ИКНАни "Ройиҳа" номли ахборот -таҳлилий нашриясини таъсис этиб, иккита ҳафтанома шаклида чоп этиш;
Де) Қуръони Каримга алоқадор воқеа -ўзгаришлар ва дастурларни ички ҳамда халқаро оммавий ахборот воситаларида тўлақонли ва кенг қамровли ёритиш;
Ва ИКНА ни программаларидан яна бири ахборот сюжетларини ёритиш бўйича мутахассислик учрашувларини ташкил этишдан иборат бўлиб, бу иш турли информацион тармоқлар орқали сюжетни аҳамиятига қараб мутахассислар ҳамда назариётчилар иштирокида амалга оширилади. ИКНА ни беш йиллик истиқбол ҳужжатига киритилган долзарб масалалардан бири 1390 чи йилда 30 та ички ва 15 та хорижий бўлим қошида 35 та фаол тилда 1200 та ахборот тайёрлашдир.
Фахрли мухбирлар тармоғи ушбу Қуръоний агентлик қошидаги тармоқлардан бири бўлиб, унга дунё бўйлаб фахрли мухбирлар аъзо бўлишган ва доимий равишда, ҳар куни ахборот тайёрлашади. Бу тармоқни ифтихори шундаки унга Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари, Эрон Ислом жумҳуриятини ҳозирги ва собиқ президентлари, шунингдек мамлакатни бошқа кўплаб масъуллари аъзо бўлишган.
Эронни Қуръоний ахборот агентлиги (ИКНА) ни ёзма фаолиятларидан бири "Ройиҳа" номли Қуръоний ахборот махсус нашрияси босмадан чиқаётганидир. Дарҳақиқат бу махсус нашрия ИКНА ни турли ахборот тармоқларида куннинг долзарб ва муҳим мавзулари таҳлил этилиб, бир сонда жойлаштириладиган материалар хазинасидан таркиб топган бўлиб, ҳар бир мавзу содда ва осон шаклда муштарийларга ҳавола этилади.
Ахборот агентлигини энг долзарб мақсадларидан яна бири дунёни турли бурчакларида яшайдиган инсонларга "Маънавият олами сари деразаларни" содароқ тилда очишдир. Умидимиз эса Ҳазрати Ҳақ таолони алоҳида иноятлари билан бу юксак мақсадларни амалга оширишда муваффақият қозонишдир.
|
|
|